Линклар

Бишкек ва Остона ўз фуқароларини Урумчидан чиқармоқда


Қирғизистон ва Қозоғистон Хитойнинг Шинжон уйғур мухтор минтақасидан ўз фуқароларини эвакуация қила бошлади.

Фарғона.Ру сайтининг ёзишича, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Урумчи шаҳрида якшанба ва душанба кунлари рўй берган тартибсизликда Қирғизистон фуқаролари жабрланмаганини билдирган.

Хитой ҳукумати Урумчи шаҳридаги вазият назорат остида эканини билдиришига қарамай Қирғизистон ҳукумати можаро ҳудудида бўлган мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қирғизистон фуқаролари ўтирган биринчи самолёт¸айтилишича¸ 8 июл куни Бишкек аэропортига келиб қўнган.

Айни пайтда Қозоғистон ҳукумати ҳам Шинжон минтақасида бўлган мамлакат фуқароларини ортга қайтаришга қарор қилган. Сўнгги маълумотларга кўра, расмий Остона Урумчи шаҳридан минглаб қозоғистонликни эвакуация қилган.


XS
SM
MD
LG