Линклар

Италияда глобал муаммолар муҳокама этилмоқда


Италиянинг Л’Аквила шаҳрида Катта саккизлик саммити давом этмоқда.

Бугунги йиғинда етакчилар глобал иқлим ўзгариши ва халқаро савдо масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

АҚШ президенти Барак Обама раислик қиладиган ушбу йиғинда Катта саккизлик етакчиларидан ташқари иқтисоди тез тараққий этаётган яна олти давлат раҳбари ҳам иштирок этмоқдалар.

Чоршанба куни Катта саккизлик етакчилари ер куррасида ҳаво ҳарорати ошишини икки даражадан кўтармаслик ҳамда 2050 йилгача ҳавога чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини 50-80 фоизга қисқартиришга келишиб олдилар.

Бугунги йиғинда иқтисодга оид масалаларнинг ҳам кун тартибига чиқарилиши кутилмоқда.

Иқтисоди ривожланаëтган давлатлар бой мамлакатлардан бошланган глобал молиявий бўҳрондан катта зарар кўраётганликлари тўғрисида шикоят қилмоқдалар.

АҚШ долларининг халқаро савдолардаги роли билан боғлиқ масала ҳам бугунги мажлисда муҳокама этилиши мумкин. Ҳиндистон делегацияси расмийларидан бири тараққий этаётган давлатлар ўзаро савдо алоқаларида долларга муқобил бўлган пул бирлиги ишлатиш ғоясини илгари сураётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG