Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:40

Катта саккизлик Катта бешлик билан гаплашмоқда


Пайшанба куни саккиз президент ëнига уларнинг яна олти ҳамкасби ҳам таклиф этилди.
Пайшанба куни саккиз президент ëнига уларнинг яна олти ҳамкасби ҳам таклиф этилди.

Саноати тараққий қилган Катта саккизлик раҳбарлари пайшанба кунги ўз йиғинларига иқтисодий тез ривожланаëтган бешлик етакчиларини ҳам таклиф қилдилар.

Бойлар ва¸ таъбир жоиз бўлса¸ ўртаҳолдан бойлар томон яқинлашиб бораëтган Хитой¸ Бразилия¸ Ҳиндистон¸ Мексика ва Жанубий Африка раҳбарлари ҳам қўшилган пайшанба кунги машваратда асосан иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Кенгайтирилган йиғин арафасида Катта саккизлик раҳбарлари атмосферага чиқарилаëтган заҳарли газлар миқдорини 2050 йилга қадар 80 фоизга қисқартиришга келишиб олдилар.

Британия Бош вазири Гордон Браун тарихий¸ дея тақдим этган бу келишувдан¸ шунингдек ер курраси бўйича ҳаво ҳароратининг 2 градусдан ошмаслигини таъминлаш нияти ҳам ўрин олди.

Аммо бу келишувга Катта саккизликка аъзо АҚШ¸ Британия¸ Канада¸ Франция¸ Германия¸ Италия¸ Япония ва Россиягина қўшилди.

Лондон раҳбари айтгани каби¸ дунëнинг иқтисоди тез ривожланиб бораëтган бошқа давлатлари ҳам бу келишувга қўшилмаса¸ унинг мақсадга мувофиқлиги савол остида қолади.

- Катта саккизликка кирган давлатлар узоқ муддатга мўлжалланган қатъий қарор қабул қилдилар. Мен пайшанба кунги учрашувимизга таклиф қилинган давлат раҳбарларининг ҳам бизга қўшилиши ва ҳозиргача мисли кўрилмаган муҳим жараëнларда иштирок этишига умид қиламан¸ деди Гордон Браун.

Етакчи иқтисодлар форуми деб аталган пайшанба кунги кенгайтирилган йиғинга АҚШ президенти Барак Обама раислик қилмоқда.

Лондон раҳбарининг учрашув ҳақда билдирган умидларига қарамай¸ кузатувчилар¸ Ҳиндистон¸ Хитой ва Бразилияни бу келишувга қўшилишга кўндириш қийин бўлажагини айтмоқдалар.

Ҳавога чиқарилаëтган заҳарли газлар миқдорини камайтириш масаласида бораëтган музокаралардаги Ҳиндистон вакили Шиам Саран¸ ўз мамлакати бадавлат Ғарбдан қуруқ сўз эмас¸ нақд пул олгачгина¸ бу борада қарор беражагини билдирди.

- Ҳиндистон ëки бошқа ривожланаëтган давлатга қандай ëрдам берилиши ҳақда аниқ гапирмай туриб¸ улардан газлар миқдорини максимум даражада камайтиришни талаб қилиш¸ ақлга тўғри келмайди¸ деди Ҳиндистон музокарачиси.

Иқлим ўзгариши масаласидан ташқари Катта саккизлик раҳбарлари меҳмон салафлари билан глобал иқтисод вазиятини ҳам муҳокама этмоқдалар.

Пайшанба кунги йиғинга¸ ўзини Катта бешлик деб атаëтган Ҳиндистон¸ Хитой¸ Бразилия¸ Мексика ва Жанубий Африкадан ташқари Миср президентининг ҳам таклиф этилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG