Линклар

logo-print

Теҳрон ҳокими намойишларга қарши чиқди


Теҳрон ҳокими Муртазо Тамаддон хавфсизлик кучлари мухолифатнинг пайшанба кунга белгиланган норозилик акциясини куч билан бостиришга шай эканини маълум қилди.

Теҳрон ҳокимининг айтишича, ҳукумат пойтахтда йиғин ёки намойиш ўтказишга рухсат бермаган.

12 июн кунги президентлик сайловида мағлуб деб топилган ислоҳотчи номзод Мир Ҳусайн Мусавийнинг тарафдорлари Теҳрон ва бошқа йирик шаҳарларда нарозилик намойиши ўтказишга чақирдилар.

Эрон Посбонлар кенгаши июн ойидаги сайловда амалдаги президент Аҳмадийнажод ғалаба қозонганини эълон қилди.

Бироқ Мусавий ва унинг тарафдорлари сайлов натижаларининг бекор қилиниши ва қайта сайлов ўтказишни талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG