Линклар

logo-print

Тавилдара пости ўққа тутилди


Тожикистон расмийларига кўра, тожик-афғон чегараси яқинидаги милиция пости қуролланган номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган.

Расмийларнинг билдиришича, 15га яқин қуролланган шахс Тавилдара туманидаги милиция постига ҳужум уюштирган.

-Ҳозирча ҳужумчиларнинг ким экани аниқ эмас, улар уюшган жиноий гуруҳ, наркотик савдоси билан шуғулланувчи шахслар ёки бирон бир экстремистик ташкилот жангарилари бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирча бу борада ҳеч нарса дея олмаймиз, деди Тожикистон хавфсизлик хизматидаги манба Ройтерс ахборот агентлигига.

Бундан бир оз аввал Азия-плюс агентлиги ҳужумчилардан бир нечтаси жароҳатлагани¸ бироқ қочишга муваффақ бўлгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ушбу маълумотга изоҳ бера олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG