Линклар

logo-print

Обама G-8 келишувидан мамнун


АҚШ президенти Барак Обама ҳаво ифлосланишининг олдини олиш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини айтди.

- Шу ҳафтада Саккизлик гуруҳи давлатлари атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорини камайтиришнинг конкрет мақсадлари бўйича тарихий келишувга эришди. Ҳаммамиз ривожланган давлатлар 2050 йилга қадар ис гази миқдорини 80 фоизга камайтиришига рози бўлдик. Бундан ташқари, биз глобал миқёсда ис гази миқдорини ярмига камайтириш учун барча давлатлар билан иш олиб борамиз, деди Барак Обама Италиянинг Л'Аквила шаҳридаги саноати тараққий этган саккиз давлат раҳбарлари саммити йиғилишидан кейин.

Саккизлик гуруҳи раҳбарларининг 8 июл кунги учрашувида глобал иқлим исишини Цельций ўлчови бўйича икки даражадан оширмаслик борасида келишувга эришилган эди.

Президент Обама ривожланган давлатлар 2015 йилгача тоза технологиялар тадқиқотлари учун ажратилаётган маблағ миқдорини икки баробарга кўпайтиришини айтди.
XS
SM
MD
LG