Линклар

logo-print

Карзай Лўгардаги ҳужумни қоралади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Лўгар вилоятида содир этилган ҳужум Исломий қадриятларга зид эканини айтиб, уни кескин қоралади.

Афғонистон расмийларига кўра, чоршанба куни амалга оширилган портлаш оқибатида 25 одам нобуд бўлган. Улардан 13 нафари мактаб ўқувчилари бўлган. Портлаш Лўгар вилоятини пойтахт Кобул билан боғловчи катта йўл четида содир этилган.

Айни пайтда Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида НАТОнинг икки аскари нобуд бўлди. НАТО ҳарбийлари ҳужум чоршанба куни амалга оширилганини айтди. Аммо бу ҳақда бошқа маълумот тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG