Линклар

Теҳронда талабалар намойиши бўлиб ўтди


Эрон ҳукумати таъқиқлаганига қарамай, Теҳронда ислоҳотлар тарафдори бўлган минглаб талаба намойиш ўтказди. Аммо полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиб намойишни тарқатди.

Хабарларга кўра, пайшанба кунги намойишда айрим қатнашчилар “диктаторга ўлим” деб бақирган.

Теҳрондаги бу акция 1999 йилда тартибсизликка айланиб кетган талабалар намойишининг 10 йиллиги муносабати билан уюштирилди.
XS
SM
MD
LG