Линклар

Ироқда портлашлар камаймаяпти


Ироқда амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 50 дан зиёд одам нобуд бўлди.

Бу АҚШ ҳарбийлари мамлакат шаҳарларида хавфсизлик учун масъулиятни Ироқ кучларига топширганидан кейин амалга оширилган энг йирик ва энг кўп талафот кўрилган ҳужум экани айтилмоқда.

Пайшанба куни Ироқ шимолидаги Тал Афар шаҳрида икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида камида 35 одам нобуд бўлди. Шу куни пойтахт Бағдодда ҳам қатор портлашлар содир этилди.
XS
SM
MD
LG