Линклар

logo-print

Хитойдаги зилзилада юзлаб одам жароҳатланди


Хитойнинг жануби-ғарбий минтақасида юз берган зилзила оқибатида 300 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Кеча Рихтер ўлчови бўйича 5,5 балл куч билан юз берган зилзила маркази Юнан вилояти пойтахти Кунмингдан 200 километр нарида жойлашган Гуантунда бўлган.

Давлатга қарашли Синхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, зилзила оқибатида 10 мингдан ортиқ уй бузилган, 30 минг бинога зарар етган.

Ўтган йил май ойида Сичуан вилоятида содир бўлган 8 балли зилзила оқибатида қарийб 87 минг одам нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG