Линклар

logo-print

Бағдод эронлик беш маҳбусни озод қилди


АҚШ ҳарбийлари Ироқда икки йил ҳибсда сақлаб турган беш нафар эронлик озод этилиб, Бағдоддаги Эрон элчихонаси ихтиёрига топширилди.

АҚШ ҳарбийлари орасида расмийлар ҳам бўлган беш нафар эронликни Ироқдаги мазҳаблараро уруш пайтида шиа мазҳабидаги мусулмонларни қуроллантираётганликда айбланган эди.

АҚШ ва Ироқ расмийларига кўра, беш нафар эронлик АҚШ-Ироқ ўртасида хавфсизлик борасида эришилган келишув шартига мувофиқ, Ироқ расмийлари илтимосига кўра озод этилган.
XS
SM
MD
LG