Линклар

logo-print

АҚШ расмийси Тошкенга келмоқда


АҚШ Dавлат котибининг Евроосиë масалалари бўйича ëрдамчиси Николас Бернс 12 июл куни Тошкентга сафар қилади.

Узметроном мустақил интернет газетасининг ёзишича, Бернс Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган сиёсий маҳбусларни озод қилиш масаласини муҳокама қилиши мумкин.

Шунингдек, сайтга кўра, ушбу тахминлар АҚШда ўзбек расмийлари ва мухолифатчилар ўртасида бўлиб ўтган учрашув билан ўз тасдиғини топмоқда. Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ходимлари 8 июл куни АҚШда истиқомат қиладиган Ўзбекистон мухолифати вакиллари билан сўзлашув олиб борган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг АҚШ расмийсини қабул қилиш-қилмаслиги ҳозирча аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG