Линклар

Ўзбекистонда миссионерлар ушланди


NewsUz.com сайтининг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги болалар оромгоҳларидан бирида тарбиячилар ёш болаларга баптизмдан сабоқ берган.

Сайтга кўра, оромгоҳ раҳбари Д. Питиримов Тошкентдаги баптистлар черкови руҳонийси бўлган. Болаларни оромгоҳга жалб қилиш мақсадида йўлланма нархи бошқа оромгоҳларга қараганда анча арзонлаштирилган ва бир ойлик йўлланма нархи 7000 сўмни ташкил қилган.

Оромгоҳга келган болалар ҳордиқ чиқариш машғулотлари эвазига баптистлар таълимотини ўрганган, тушликдан сўнг эса болалар Инжил ва бошқа диний китобларни ўқиган.

Ўзбекистон қонунларига мувофиқ мамлакат ҳудудида миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланган. Миссионерлик билан шуғулланган шахсларга қатта миқдорда жарима ёки уч йилгача муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG