Линклар

Урумчида жума номози ўқилди


Хитой раҳбариянинг Шинжон мухтор ўлкасида масжидларни ёпиш тўғрисидаги қарорига қарамай бугун ўлкадаги бир нечта масжидда жума намози ўқилди.

Хабарларга кўра, Урумчи шаҳрида намозхонлар жума намозини ўқиш учун масжидлар олдига тўпланган ва расмийлар масжидларнинг очилиши розилик берган.

Бундан бир оз аввал Хитой ҳукумати ўлкадаги масжидларни ёпиб, мусулмонларга барча ибодатларни уйда адо этишни ҳақда буйруқ берган эди.

Пайшанба куни Хитой раҳбарияти Урумчидаги хунрезликларга алоқадор бўлган шахсларни “қаттиқ” жазолаш тўғрисида огоҳлантирди.

Расмий маълумотларга кўра, якшанба ва душанба кунлари уйғурлар ва этник ханлар ўртасида рўй берган тартибсизлик оқибатида 156 киши нобуд бўлган, мингга яқин фуқаро тан жароҳати олган. Юзлаб фуқаро эса хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Бундан икки кун муқаддам Хитой раҳбарияти Урумчида коментдантлик соати жорий қилди.
XS
SM
MD
LG