Линклар

Катта саккизлик саммити ниҳоясига етди


Иқтисоди тараққий этган етакчи давлат раҳбарларининг Италияда ўтаётган олий даражадаги учрашуви ниҳоясига етди.

Катта саккизлик етакчиларининг бугунги йиғин якунида камбағал давлатлар учун мўлжалланган озиқ-овқат ташаббусини ошкор қилишлари кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Катта саккизлик саммити иштирокчилари камбағал давлатларда қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш ишларига 15 миллиард доллар ажратишни режалаганлар.

Л’Аквиладаги саммит қатнашчилари бугун Африка давлатлари етакчилари билан ҳам учрашдилар.

Саммитнинг биринчи ва иккинчи кунлари Катта саккизлик етакчилари глобал молиявий бўҳрон ва иқлим ўзгаришига оид масалаларни муҳокама қилдилар.


XS
SM
MD
LG