Линклар

logo-print

Тоғли Қорабоғ саммит диққат марказида


АҚШ, Франция ва Россия Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларини Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этишга чақирдилар.

Бу ҳақдаги баёнот Италияда ниҳоясига етаётган Катта саккизлик саммити чоғида қабул қилинди. Президент Барак Обама, Николя Саркози ва Дмитрий Медведев эълон қилган қўшма баёнотда Боку ва Ереван етакчиларини можароли ҳудуд борасида якуний келишувга эришишга ундадилар.

Арманистон ва Озарбайжон президентлари келаси ҳафта Россияда учрашиб, Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қиладилар.
1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 минга яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG