Линклар

Урумчи хунрезлиги қурбонлари сони ортди


Хитой расмийларига кўра, Урумчида рўй берган этник тўқнашувлар оқибатида нобуд бўлган фуқаролар сони 184 кишига етган.

“Синхуа” агентлигининг ёзишича, нобуд бўлганлардан 137 нафари этник ханлар бўлган. 46 киши эса уйғур миллатига мансуб шахслар бўлган.

Дастлаб Хитой ҳукумати 12-13 июл кунлари Шинжон мухтор ўлкаси пойтахти Урумчи шаҳрида рўй берган тартибсизлик оқибатида 156 киши нобуд бўлгани, мингга яқин фуқаро тан жароҳати олганини эълон қилган эди.

Тўполонлардан сўнг Хитой ҳукумати Урумчи шаҳрига қўшин киритиб, ўлкада коментдантлик соати жорий қилди.
XS
SM
MD
LG