Линклар

Тавилдарада жангарилар қўлга олинди


Тожикистон Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, 11 июлга ўтар кечаси мамлакат куч ишлатар тизими ходимлари олиб борган махсус амалиёт натижасида собиқ дала қўмондони, Мирзо Жага лақаби билан танилган Мирзо Зиёев ҳамда унинг беш нафар шериги қўлга олинган.

Шунингдек, вазирлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, ўтган кечада ҳукумат кучларига таслим бўлган гуруҳга маҳаллий фуқаро Неъмат Азизов раҳбарлик қилгани аниқланган ва 8 июл куни Сафедҳок блок постида юз берган отишма ҳам айнан шу гуруҳ томонидан амалга оширилган.

Маълум бўлишича, ўша отишма чоғида Азизов гуруҳидаги уч жангари ҳалок бўлган. Шундан сўнг Чилдара қишлоғига яширинган бу гуруҳ собиқ мухолифатчи Мирзо Зиёевга ёрдам сўраб мурожаат этган.

Қуролли гуруҳга келиб қўшилган Зиёев ва бошқа жангариларнинг мақсади, Ички ишлар вазирлиги вакилларининг билдиришларича, аввал Тавилдара ҳукумати ва туман ички ишлар бўлимини ишғол қилиш бўлган. Шу билан бирга, бу гуруҳ мамлакатда куч билан давлат тўнтариши амалга оширишни ҳам режалаштирган.

- Айни пайтда Зиёевни Душанбега олиб келиш ва тергов жараёнини бошлаш тадбирлари амалга оширилмоқда, деди Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Озодлик м билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG