Линклар

logo-print

Тожикистон президенти БМТ вакили билан учрашди


10 июль куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон БМТнинг Марказий Осиёдаги превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Мирослав Йенча билан учрашди. Учрашувда асосан сув-энергетика масалаларига кўпроқ эътибор қаратилди.

Имомали Раҳмон сув-энергетика масаласи, наркотрафик муаммолари ҳамда Афғонистондаги вазият минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига бевосита алоқаси борлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Мирослав Йенча Тожикистоннинг сув-энергетика масаласида олға сураётган сиёсати халқаро меъёрларга мувофиқлигини айтди.

- Ҳар бир мамлакат сув-энергетика заҳираларидан рационал фойдаланиш ҳуқуқига эга, деди БМТ вакили.

Расмий хабарларда айтилишича, Мирослав Йенчанинг Тожикистонга ташрифи жорий йил 16 июль куни Ашхободда бўладиган Марказий Осиё давлатлари сув хўжалиги раҳбарларининг учрашуви билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG