Линклар

logo-print

Обама Африка сафарини бошлади


Барак Обама АҚШ президенти сифатида илк бор Африканинг Гана давлатига сафар қилди.

Оқ уй раҳбари Ганада демократия ўрнатилгани, ҳукуматнинг коррупцияга қарши кураш олиб бораётгани ҳамда мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичлари ошиб бораётгани боис Африка бўйлаб сафарини айнан ушбу давлатдан бошлашга қарор қилганини билдирди.

Ганага келгач, Барак Обама ўтган йил декабр ойида президент этиб сайланган Жон Атта Милс билан сўзлашувлар олиб борди.

АҚШ президентининг, шунингдек, мамлакат парламентида нутқ сўзлаши ва ўтмишда қулларни Америкага юборишга хизмат қилган Гана қирғоқларидаги портлардан бирига бориши кутилмоқда.

Ганага келишдан аввал Обама Италияда Катта саккизлик саммитида иштирок этди.

Уч кун давом этган саммит давомида Катта саккизлик етакчилари глобал молиявий бўҳрон, иқлим ўзгариши ва Африка давлатларига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.
XS
SM
MD
LG