Линклар

Эрон катта режани очиқламоқчи


Эрон яқин келажакда глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ўз режасини етакчи давлатларга тақдим этиш ниятида.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Теҳронда ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири ўз ҳукумати Италияда учрашган Катта саккизлик етакчиларидан ҳеч қандай янги мужда олмаганини таъкидлади.

Жорий ҳафта Италияда бўлиб ўтган Катта саккизлик саммити иштирокчилари ядровий дастур борасидаги музокараларни бошлаш учун Эрон ҳукуматига сентябр ойигача муҳлат бердилар.

Саммит иштирокчилари, шунингдек, Эрондаги президентлик сайловидан сўнг Теҳронда бўлиб ўтган намойишларнинг куч билан бостирилиши юзасидан ташвиш билдирдилар.

АҚШ президенти Барак Обама жума куни Эронни сентябрга қадар музокаралар бошлашдан бош тортиш оқибатларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG