Линклар

Сребреница қатлиоми қурбонлари хотирланди


Босниянинг Сребреница шаҳрида 14 йил аввал қатлиом қилинган юзлаб мусулмонлар ҳокини қайта дафн этиш маросими бўлиб ўтди.

Қарийб 534 киши ҳокини қайта дафн қилиш маросимида мингдан зиёд фуқаро қатнашди.

1995 йилдаги Босния уруши даврида саккиз мингга яқин мусулмон босниялик серблар армияси томонидан ўлдирилган эди. Бу қатлиом Европа тарихидаги энг мудҳиш воқеалардан бири ҳисобланади.

Европа парламенти жорий йилнинг январ ойида 11 июлни Сребреница қатлиоми қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG