Линклар

Вазиристонда амалиётлар давом этаётир


Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудларида берилган ҳаво зарбалари оқибатида камида уч жангари ўлдирилди.

Покистон расмийларининг билдиришича, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари ёрдамида берилган зарбаларда толибон етакчиси Байтуллоҳ Меҳсудга тегишли деб айтилаётган машғулот базалардан бири нишонга олинган. Бу сўнгги ҳафта мобайнида АҚШ ҳарбийлари томонидан берилаётган бешинчи зарбадир.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари ҳам Жанубий Вазиристонда толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG