Линклар

Андижон портлашларида гумонланганлар ушланди


Андижон шаҳрида 26 май куни содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилиниб 10 киши қўлга олинди.

Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳуқуқни мухофаза қилиш идорасидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Кеча "Новости" ахборот агентлиги 26 май куни ўзини Андижонда портлатиб юборган худкушнинг шахси аниқлангани ва у Хўжаобод туманида истиқомат қилиб келган 27 яшар Камолиддин Матқосимов бўлгани тўғрисида хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, ушбу воқеага алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган шахсларнинг барчаси Матқосимов сингари Хўжаобод туманида истиқомат қилганлар. Терговга оид қўшимча маълумот ҳозирча ошкор қилинмади.

Андижон шаҳрида содир этилган портлашда милициянинг бир ходими нобуд бўлиб, бир нечта фуқаро тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG