Линклар

logo-print

Тошкент базаларга мутлоқ қарши


"Расмий Тошкент ўз чегараларига яқин ҳудудда янги хориж ҳарбий базаларининг ташкил этилишига мутлоқ қарши", дея маълум қилди Регнум ахборот агентлигига Ўзбекистон ҳукуматидаги манба.

Манбанинг таъкидича, АҚШнинг Қирғизистондаги Манас базаси тақдири ҳал этилгандан сўнг матбуотда ушбу давлатда янги ҳарбий база очилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлган.

-Сўнгги маълумотларга кўра, яқинда Қирғизистонга келган Россия бош вазири ўринбосари Игор Сечин ва мудофаа вазири Анатолий Сердюков президент Қурмонбек Бакиев билан Ўш ёки Баткен шаҳрида КХШТнинг тезкор кучлари учун ҳарбий база очиш борасида сўзлашувлар олиб борган,-дейди Ўзбекистон ҳукуматидаги манба.

Ўзбек расмийсининг билдиришича, кўпгина кузатувчилар ҳам Қирғизистонда ҳарбий база очилиши эҳтимолини юқори баҳоламоқдалар.
XS
SM
MD
LG