Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари Бишкек сафарини тугатди


АҚШ Давлат котибининг ЕврОсиë масалалари бўйича ëрдамчиси Уилям Бернс етакчилигидаги АҚШ делегацияси Қирғизистонга қилган икки кунлик сафарини ниҳоясига етказди.

Бернс шанба куни Бишкекда Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев билан сўзлашувлар олиб борди.

Афғонистондаги вазият, терроризмга қарши кураш, Марказий Осиё хавфсизлиги ва АҚШ-Қирғизистон муносабатлариги оид масалалар ушбу учрашув диққат марказида бўлди.

Уилям Бернс АҚШ президенти Барак Обама номидан Қирғизистон ҳукуматига мамлакатда юк транзити маркази очишга рухсат бергани учун миннатдорчилик изҳор қилди.

Бернс етакчилигидаги делегациянинг эндиликда Тошкентга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG