Линклар

Чўчқа гриппи тарқалишда давом этмоқда


Ливанда камида 60 фуқарода чўчқа гриппи симптомлари аниқланди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарномасида айтилишича, яқинда гриппни юқтирган шахслар Австралия, АҚШ ва Канададан келган беморлар билан алоқада бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Мексикадан тарқала бошлаган ўта хавфли H1N1 вируси шу кунгача жаҳоннинг 74 давлатида қайд этилган.

Маълум бўлишича, жаҳонда жами 94500 киши H1N1 вирусини юқтирган ва улардан 429 нафари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG