Линклар

Чеченистон ва Доғистонда жангарилар ўлдирилди


Россиянинг Чеченистон ва Доғистон республикаларида рўй берган тўқнашувларда қуролли гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган ўнлаб жангари ўлдирилди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, шанба куни Ингушетияга яқин Доғистонда хавфсизлик кучлари олиб борган махсус амалиёт чоғида тўрт жангари, жумладан, дала қўмондонларидан бири ўлдирилган.

Шунингдек, бугун Чеченистон пойтахти Грозний ва икки туманда жангарилар ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасида отишма рўй берди.

Чеченистон Ички ишлар вазирлигига кўра, бугунги амалиётларда саккиз жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG