Линклар

ЕИ ва Туркия шартнома имзолайди


Бугун Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида Набукко газ қувури лойиҳасига оид келишувнинг имзоланиши кутилмоқда.

2014 йилдан Каспий бўйи ва Яқин Шарқдан табиий газни Европага етказа бошлаши айтилаётган Набукко қувури Европа Иттифоқининг Россия газига тобеълигини камайтириши керак.

Ушбу лойиҳа долзарблиги йил бошида Россия ва Украина ўртасида чиққан газ можароси туфайли Европага газ етказилиши қисман тўхтаб қолганидан кейин ошди.

Бугун Анқарада бўладиган учрашувда келишувни Туркия, Болгария, Руминия, Венгрия ва Австрия вакиллари имзолайди.

Ушбу лойиҳада Германия ҳам шерик сифатида иштирок этмоқда.
XS
SM
MD
LG