Линклар

Покистонлик қочқинлар уйларига қайтиши мумкин


Покистон ҳарбийларига кўра, Сват водийсидаги ҳарбий амалиётлар пайтида ўз жойларини ташлаб кетган аҳоли бугундан бошлаб ўз уйларига қайта бошлашлари мумкин бўлади.

Сват водийсидаги тўқнашувлар оқибатида апрел ойидан бери 2 миллиондан ортиқ аҳоли ўз жойларини ташлаб кетган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фуқаролар ўз уйларига кўнгилли равишда қайтишлари таъминланиши ҳамда хавфсизлик чорлари ва яшаш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши лозимлигини айтмоқда.

Хабарларга кўра, жанглар оқибатида минтақадаги инфратузилмаларнинг асосий қисми вайрон қилинган ва қайта қуриш ишлари бир неча ойга чўзилиб кетиши мумкин.
XS
SM
MD
LG