Линклар

Эронда журналистларни қамаш давом этмоқда


Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Эрон расмийлари яна беш журналистни ҳибсга олганини маълум қилди.

Маркази Парижда жойлашган ташкилотга кўра, президентлик сайловларидан кейин Эронда ҳибсга олинган мухбир ва блоггерлар сони 41 нафарга етган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти баёнотида айтилишича, икки нафар фотожурналист Мажид Саидий ҳамда Тоҳид Биғий жума ва шанба кунлари ҳибсга олинган.

Интернет блог муҳаррири Ҳенгамеҳ Шоҳидий 29 июн куни, журналист Сомаеҳ Нусратий 21 июн куни олиб кетилган.

Ҳибсга олинганларнинг қаерда сақланаётгани ошкор қилингани йўқ ва оила аъзолари уларнинг аҳволидан бехабар.
XS
SM
MD
LG