Линклар

logo-print

Ким Чен Ир соғлиғи ҳақида аниқ маълумот йўқ


Жанубий Корея махфий хизмати Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ирнинг саратонга чалинганига оид хабарларни тасдиқлай олмаслигини баён қилди.

Жанубий Кореянинг YTN телеканали тарқатган хабаралар Жанубий Корея ва Хитой разведкаларидаги манбаларга асослангани айтилмоқда.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, 67 яшар Кимга саратон ташҳиси бир йил аввал қўйилган, айнан шу пайтда унинг инсулт бўлганига оид хабарлар пайдо бўлган эди.

Бир неча кун аввал Шимолий Корея телевидениесида кўриниш берган Кимнинг анча озиб қолгани ва сочи ҳам одатдан кўра камроқлигини сезиш мумкин эди.
XS
SM
MD
LG