Линклар

Алиев Лондонга боради


Бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Британияга ташрифи бошланади.

Президент Алиев расмий ташрифи чоғида Британия Бош вазири Гордон Браун билан музокара ўтказади.

Алиевнинг Лондон сафари Озарбайжон расмийларининг икки нафар интернет журналист, жумладан, Британиянинг British Petroleum нефт ширкатида ишлаган блоггерни икки ойдан бери ҳибсда ушлаб тургани ошкор бўлган пайтга тўғри келмоқда.

Рейтерс агентлига кўра, BP ширкати Боку ваколатхонаси жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлимида ишлаган Аднан Ҳожизоданинг ҳибсга олинганидан “жуда хавотирда” эканини маълум қилган ва Озарбайжон расмийларидан ушбу иш юзасидан изоҳ сўраган.

BP Озарбайжонда энг йирик ҳорижий сармоядорлардан биридир.
XS
SM
MD
LG