Линклар

logo-print

Туркманистон Эронга газ беришини кўпайтиради


Туркманистон ҳукумати Эронга етказиладиган газ ҳажмини йилига 8 миллиард куб метрдан 14 миллиард куб метрга кўпайтириш режаларини эълон қилди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовга кўра, бунга оид келишув ҳафта якунида Эрон энергия саноати вакилларининг Туркмангаз ширкати билан ўтказилган музокаралар якунида имзоланган.

Қўшимча газ жойри йилнинг тўртинчи чорагидан Туркманистонни Эрон билан улайдиган газ қувури орқали етказила бошлаши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG