Линклар

NASA фазо кемасини учирмади


АҚШнинг NASA фазо агентлиги Флоридадаги Кеннеди космодоромида об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли Endeavour кемасининг учирилишини қолдирди.

Расмийларга кўра, кема бугун учирилиши мумкин.

Тошкент вақти билан эрталабки соат 4:13да учиши кутилган Endeavour фазо кемасига Халқаро космик станциясида Японияда қурилган лабораториянинг охирги сегментини ўрнатиш миссияси юкланган.

Endeavour нинг учирилиши жорий миссия доирасида тўртинчи марта қолдирилмоқда.

Кеманинг шанба куни учмганига старт майдончаси яқинида рўй берган чақмоқлар сабаб бўлди.

Ўтган ойда эса кемада гироген газларнинг сизиб чиқиши туфайли Endeavour икки марта уча олмаган эди.
XS
SM
MD
LG