Линклар

Тошкент кескин эътироз билдиради...


Андижон воқеаларидан сўнг Россия билан стратегик иттифоқчилик битими тузган Ислом Каримовнинг¸ кейинги пайтларда яна Россиядан узоқлашув йўлини тутаëтгани кузатилмоқда.

Андижон воқеаларидан сўнг Россия билан стратегик иттифоқчилик битими тузган Ислом Каримовнинг¸ кейинги пайтларда яна Россиядан узоқлашув йўлини тутаëтгани кузатилмоқда.

Москва ва Бишкек раҳбарларининг ўзаро хос учрашувда Ўш ëки Боткен – шундоққина Ўзбекистон чегарасида янги Россия ҳарбий базаси қуриш режасига Тошкент¸ кутилганидек¸ тиш-тирноғи билан қарши.

Россия ахборот агентликларининг ëзишича¸ бу ҳақда ўз исми айтилишни истамаган юқори мартабали Тошкент расмийси маълум қилган.

7 июл куни Россия Бош вазири ўринбосари Игор Сечин ва Мудофаа вазири Анатолий Сердюков Бишкекка келиб¸ бу ерда президент Бакиев билан махфий музокаралар ўтказган эди.

Бишкек расмийлари уринишларига қарамай¸ овозаси матбуотга чиққан бу учрашув ҳақда 9 июл куни ëзган Россиянинг “Независимая газета” учрашувдаги бош масаланинг айнан Ўзбекистон чегарасида янги ҳарбий база очиш режаси бўлгани ҳақда хабар тарқатган эди.

“Сердюков Қирғизистонга янги база ўрнатмоқчи. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Кремлнинг Қирғизистон жанубидаги Ўш ёки Боткен шаҳарларига қўшимча ҳарбий база очиш истаги тўғрисидаги миш-мишларни асосан махсус хизматлар бинолари йўлакларида эшитиш мумкин. Айрим маълумотларга қараганда, тарафлар бу масаланинг техник жиҳатларини жиддий ишлаб чиқишга киришганлар”, деб ёзди 9 июл куни “Независимая газета”.

Ҳозирча на Бишкек ва на Москва расман тан олмаган бу режага Тошкентнинг¸ кутилган қаршилиги ҳам¸ ҳозирча норасмий бўлди ва Россия агентликларининг 12 июл куни ëзишича¸ ўз бурнининг тагида Россия базаси қурилишига¸ Тошкент маъсулларидан бири¸ аноним тарзда муносабат билдирган.

“Тошкент ўз сарҳадлари бўйлаб хориж давлатларининг янги ҳарбий базалари яратилишига қатъиян ўз қаршилигини билдиради“¸ деб гапирган исми келтирилмаган Ўзбекистон расмийси Регнум мухбирига.

АҚШ Давлат котиби ëрдамчиси Уилям Бëрнснинг Тошкент сафари арафасида билдирилган мазкур эътироз¸ кузатувчилар фикрича¸ Бишкек-Москва режаси очиқланган тақдирда¸ жиддий амалий эътирозга ҳам йўл очиши мумкин.

Мабодо Москва Тошкент эътирозига қарамай¸ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида Қирғизистон жанубида ҳарбий база очишга киришган тақдирда¸ бу мазкур ташкилотга қайта қўшилган Тошкент учун ўз базаларини яна АҚШ ҳарбийларига топшириш учун яшил чироқ бўлиши мумкин.

2005 йилнинг 13 майида юз берган қонли воқеалардан кўп ўтмай Тошкент АҚШ ҳарбийларини Қарши-Хонобод базасидан ҳайдаб чиқарган ва Россия етакчилигида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзолигига қайтган эди.

Аммо кузатувчилар Тошкентнинг Москвадан яна узоқлашуви кучайиб¸ унинг ўз қўшнилари¸ хусусан Бишкек билан сув масаласидаги тортишувлари кескинлашса¸ Каримов ҳукуматининг АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни қайта кучайтиришга киришиши ва ўз базаларини яна АҚШ¸ қолаверса НАТО ихтиëрига топширишини тахмин қилмоқдалар.

Марказий Осиë бўйлаб ўз сафарини Бишкекдан бошлаган АҚШ Давлат котиби ëрдамчиси Уилям Бëрнс¸ 11 июл куни ўтказган матбуот анжуманида Озодлик мухбирининг Қирғизистонда яна бир Россия ҳарбий базаси очилиш эҳтимоли ҳақдаги саволига жавоб бера туриб¸ бу масалада қарор бериш тўлиғича Бишкек ҳукумати ихтиëрида эканини таъкидлади.

- Бу борадаги ҳар қандай қарор Қирғизистоннинг ўз мустақил ишидир. Мамлакат суверенитети¸ барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ҳар қандай қадам¸ соғлом ақлга мосдир¸ дея жавоб берди Бишкек ва Москванинг Қирғизистон жанубида янги ҳарбий база яратиши эҳтимолига муносабат билдирган Вашингтон расмийси.

Ўз ҳудудида ҳам АҚШ¸ ҳам Россия ҳарбий базасига жой берган Қирғизистонда Кант базаси россиялик¸ Манас аэродроми эса¸ америкалик ҳарбийлар хизматига берилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG