Линклар

Қозоғистонда интернет назорати кучайтирилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 10 июл куни мамлакатда интернет устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги қонунга имзо чеккан.

Эндиликда маҳкамалар Қозоғистондаги конституцион тузумга тажовуз қилганликда гумон қилинган интернет сайтлари, жумладан, хориж сайтларига тўсиқ қўйиши мумкин. Бундан ташқари интернетдаги гурунгхона ва блоглар устидан ҳам назорат кучайтирилади.

Расмийларнинг таъкидича, янги қонун истеъмолчилар ҳуқуқини муҳофаза қилишга қаратилган.

Бироқ ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Миклош Харатси мазкур қонуннинг Қозоғистондаги демократик жараёнларни ортга суриб ташлаши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Қозоғистон келаси йили ЕХҲТга раислик навбатини қабул қилади.
XS
SM
MD
LG