Линклар

“Таблиғ жамоати” аъзолари қўлга олинди


Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа шаҳрида “Таблиғ жамоати” гуруҳининг 46 нафар аъзоси қўлга олинди.

Бу ҳақда вилоят прокурори ёрдамчиси Анвар Назаров маълумот тарқатди.

- Қўрғонтепа шаҳридаги масжидларнинг бирида Мулла Абдуллоҳ бошлиқ 46 тожикистонлик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш жараёнида қўлга олинди.

Қўлга олинганларга нисбатан Тожикистон Жиноий Кодексининг 307 моддаси, яъни таъқиқланган экстремистик гуруҳга аъзо бўлиш, конституциявий тузумга қарши тарғибот ишларини олиб бориш каби айблар қўйилган, деди Анвар Назаров.

“Таблиғ жамоати” фаолияти Тожикистонда 2006 йилда таъқиқланган эди.
XS
SM
MD
LG