Линклар

ЕИ ва Туркия Набукко лойиҳасини имзолади


Бугун ЕИга аъзо давлатлар ва Туркия ўртасида Набукко газ қувури лойиҳасига оид келишув имзоланди.

Туркия, Болгария, Руминия, Венгрия ва Австрия расмийлари мазкур келишувни Анқара шаҳрида имзоладилар.

Каспий бўйи ва Яқин Шарқ давлатлари табиий газини 2014 йилдан бошлаб Европага етказа бериши айтилаётган Набукко қувури Европа Иттифоқининг Россия газига бўлган қарамлигини камайтиришни кўзда тутган.

Ушбу лойиҳа қиймати 8 миллиард евро бўлиб, Набукко қувурлари орқали йилига 31 миллиард куб метр газни ташиш режаланган.

Асосий газ таъминотчиларидан бири Озарбайжон ўтган ой 2010 йилдан бошлаб Россияга газ етказиб беришни назарда тутган ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу шартноманинг имзоланиши эса Набукко газ қувури лойиҳаси борасида билдирилаётган ташвишларни янада кучайтирди. Бироқ ўтган ҳафта Туркманистон ҳукумати ЕИ давлатларига газ етказиб беришга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG