Линклар

logo-print

Покистон: қочқинлар уйларига қайтарилмоқда


Покистон ҳукумати Сват водийсини тарк этишга мажбур бўлган қочқинларни ўз уйларига қайтармоқда.

Апрел ойи давомида Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийсида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказди. Шу вақт мобайнида Сват водийси ва унга туташ туманларда истиқомат қилган икки миллионга яқин фуқаро хавфсиз жойга кўчирилди.

Қочқинлардан кўпи бошқа вилоятлардаги яқинлари ва танишлари уйидан бошпана топган бўлса, 300 мингга яқин фуқаро қочқинлар лагерига жойлаштирилди.

Айни пайтда БМТ фақат қайтиш истагини билдирган қочқинлар Сват водийсига қайтарилиши ҳамда уларнинг хавфсизлик ва яшаш шароити таъминланиши лозимлигини таъкидлади.

Кузатувчилар фикрича, ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида Сват водийси инфратузулмасига жиддий зарар етказилган ва минтақани қайта тиклаш ишлари бир неча ойларга чўзилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG