Линклар

logo-print

Генерал Дўстумга яна айб қўйилди


Президент Барак Обама Афғонистонда уруш бошланган 2001 йилда қўлга олинган 2000 га яқин толибон жангарисининг халқаро кучлар томонидан қийнаб ўлдирилгани борасидаги маълумотлар юзасидан текширув ўтказиш ҳақда топшириқ берди.

CNN телеканалига гапирган Обама хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи қўмитага ушбу воқеага доир маълумотларни тўплаш борасида топшириқ бергани ва бундай маълумотлар тўплангач¸ бу масалада бирон бир қарор қабул қилишини маълум қилди.

Ўтган ҳафта "The New York Times," нашри 2001 йилда толибон маҳбусларининг ўлдирилганига оид ҳисоботни ошкор қилиб, бу ишга АҚШ ҳарбийлари, Марказий разведка бошқармаси ва таниқли ўзбек қўмондони Абдурашид Дўстумнинг алоқаси борлигини таъкидлади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳам ўтмишда генерал Дўстумни уруш маҳбусларини ўлдирганликда айблаган эди. Бироқ Дўстум бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG