Линклар

Каримов АҚШ расмийсини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 13 июл куни Оқ саройда АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Уилям Бëрнсни қабул қилди.

ЎзА агентлигининг ёзишича, президент Каримов мазкур учрашув томонларни қизиқтирган масалалар хусусида фикр алмашиш учун қулай имконият эканини билдирган.

- Ташрифингизни АҚШ нинг расмий Тошкент билан амалий ва самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани тасдиғи деб биламиз, дея қўшимча қилди Ўзбекистон раҳбари.

Уилям Бëрнс ўз навбатида қабул учун президент Каримовга миннатдорчилик билдириб, Оқ уй маъмурияти Ўзбекистон билан ҳамкорликни барча соҳаларда ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади ЎзА хабарида.

XS
SM
MD
LG