Линклар

logo-print

Грузия-Россия музокаралари давом этади


Бугун Грузия ва Россия расмийлари Кавказда янги можаронинг олдини олишга қаратилган музокараларни давом эттиради.

Абхазиянинг Гали шаҳрида бўлиши кутилаётган учрашув Россия президенти Дмитрий Медведев Жанубий Осетияга қилган ташрифининг эртасига ўтказилмоқда.

Медведев Жанубий Осетияга ташрифи чоғида президент Эдуард Кокойти билан учрашди.

Россия билан Грузия ўртасида ўтган йилги можародан кейин Жанубий Осетия ва Абхазия айирмачи минтақалари мустақиллик эълон қилган ва Москва буни тан олган.

Грузия президенти Михаил Саакашвили мазкур ташрифни “шармандалик”, деб атаган бўлса, парламент раиси Давид Бакрадзе уни “Грузия давлатчилигига қарши фитна”, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG