Линклар

Еврокомиссия Афғонистонга кузатувчи юборади


Европа Комиссияси 20 августга белигиланган Афғонистон президент сайловига 100 кишилик кузатувчилар гуруҳи юборилишини маълум қилди.

Европа Иттифоқи ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер сайловларнинг эркин ва адолатли ўтишини таъминлаш вазифаси юклатилган кузатувчиларнинг фаолияти хавфсизлик ва ташкилий жиҳатдан “ўта қийин вазифа” бўлишини таъкидлади.

Европа кузатувчилар овоз бериш жараёнини бутун мамлакат бўйлаб кузатадиларми, йўқми - ҳозирча номаълум қолмоқда.

Ҳозирда Афғонистонда сайловолди тайёргарлик ишларини кузатиш учун европалик 17 нафар мутахассис юборилган.
XS
SM
MD
LG