Линклар

logo-print

Солана Исроил раъйига қарайверишга қарши


Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича комиссари Хавьер Солана Исроил фаластинликлар билан тинчлик келишувини имзолашдан бош тортадиган бўлса, БМТ бир томонлама равишда мустақил Фаластин давлатини тан олиши лозимлигини айтмоқда.

Солананинг матбуот котиби Кристина Галлаҳ “комиссарнинг якшанба кунги баёнотидан мақсад иккала томоннинг тинчлик музокараларга қайтиши учун максимум босим ўтказиш” эканини айтди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман жорий йил охирида вазифасидан кетадиган Солананинг баёнотини “ўзидан кейин тарихий мерос қолдириш” уриниши, дея инкор қилди.
XS
SM
MD
LG