Линклар

Чўчқа гриппи тобора қулоч ёймоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чўчқа гриппи пандемияси кўлами бартараф этиб бўлмайдиган даражага етгани ва барча давлатларга вакциналар етказиб берилшиши лозимлигини айтмоқда.

ЖССТнинг вакциналар бўйича мутасаддиси Мари-Пол Кини чўчқа гриппи вакцинаси сентябр ойига қадар ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Ҳар бир давлат пандемияга қарши кураш режаларини ўзи ишлаб чиқиши лозимлигини айтган ЖССТ расмийси “асосий эътибор ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги бўлган аҳоли гуруҳларига қаратилиши лозим”лигини тавсия қилди.

ЖССТ эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб чўчқа гриппига чалинганлар сони 90 мингдан ошган, ундан 429 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG