Линклар

АҚШда бюджет камомади $1 триллиондан ошди


АҚШ бюджети камомади тарихда биринчи марта бир триллион доллардан ошиб кетди.

Молиявий йилнинг тўққизинчи ойида аниқланган камомадга ҳукумат томонидан катта миқдордаги маблағнинг рецессия ва молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш мақсадларига сарфлангани ва солиқдан тушаётган пулларнинг камайгани асосий сабаб бўлди.

Бундан ташқари, Ироқ ва Афғонистондаги урушларининг харжлари ҳам камомаднинг омилларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Президент Барак Обама маъмурияти рецессия ва молиявий бўҳрон чекина бошлаши билан камомад кўламини камайтиришни ваъда қилмоқда.
XS
SM
MD
LG