Линклар

Европа парламентига янги раис сайланди


Польша собиқ Бош вазири Ежи Бузек Европа парламентига янги раис этиб сайланди.

Ежи Бузек собиқ коммунист давлатларидан бу каби юқори лавозимга сайланаётган биринчи расмийдир.

69 яшар Ежи Бузек номзодини 736 ўринли Европа парламентининг қарийб 555 нафар депутати қўллаб-қувватлаган.

Ежи Бузек 1997-2001 йиллар давомида Польша Бош вазири лавозимида ишлаган.



XS
SM
MD
LG