Линклар

logo-print

Президентлар Душанбеда учрашмоқчи


Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Давлатали Назриевнинг айтишича, Россия, Покистон, Афғонистон ва Тожикистон президентларининг расмий учрашуви жорий йил июл ойи охирига белгиланган.

Расмий маълумотда айтилишича, тўрт давлат раҳбари транспорт, коммуникация ва энергетика тармоқлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама этадилар.

Шунингдек, учрашув чоғида Марказий Осиё - Жанубий Осиё минтақаларини электр тармоғи билан боғлаш ва мазкур минтақада энергетика бозорини ташкил этиш лойиҳаси (CASA-1000) бўйича тайёргарлик масаласи ҳам кун тартибига қўйилади.

Жорий йил май ойида Умумжаҳон банки томонидан қўлланган мазкур лойиҳа Тожикистон ва Қирғизистоннинг ёз мавсумида ортиқча электр энергияни Афғонистон ҳамда Покистон шимол-ғарбидаги минтақаларига узатишини кўзда тутган.

Россия президенти Дмитрий Медведевнинг июл ойи охирига белгиланган Тожикистонга расмий ташрифи чоғида эса, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Сангтўда ГЭСининг тўла ишга туширилиши, Айний аэродромидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш масаласини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG