Линклар

АҚШ денгиз кучлари Батумига келди


АҚШ ҳарбий кемаси Грузиянинг Батуми порт шаҳрига етиб келди.

АҚШ қирувчи кемаси чоршанба ва пайшанба кунлари Қора денгизда Грузия қўшинлари билан биргаликда ҳарбий машқлар ўтказади.

Америка ҳарбийларининг Батумига келиши ўтган йил август ойида Тбилиси-Москва ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг Вашингтоннинг Грузияга қўллови ифодаси сифатида баҳоланмоқда.

Ғарб давлатлари қаршилигига қарамай Россия ўтган йилги ҳарбий можародан сўнг Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди.

Шунингдек, Россия президенти Дмитрий Медведев душанба куни Жанубий Осетияга сафар қилди.

Грузия томони Медведевнинг ўз айирмачи минтақасига ташрифини "фитна", дея атади
XS
SM
MD
LG